Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро истиқомат қилаётган маҳалла газлаштирилган бўлса-да, 4 йил аввал қурилган уйига табиий газ улаш бўйича тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ у 8 ой давомида турли баҳоналар билан сарсон қилинган ва муаммо ечимини топмаган. Шу боис, у Омбудсманга мурожаат қилган ва маҳаллий газ таъминоти идораларининг муносабатидан норозилигини билдирган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганиш ишлари амалга оширилди. Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан масъул ташкилотлар билан олиб борилган ишлар натижасида фуқарога ҳисоб рақами очилиб, хонадонига табиий газ улаб берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати