Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
ИИВ Академиясида “Омбудсман мактаби” доирасида очиқ мулоқот ўтказилди
30 Апр
2026 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Омбудсман мактаби” ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти вакиллари, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, тингловчи ва курсантлари иштирок этди. Унда 90 нафарга яқин иштирокчи қамраб олинди.
“Омбудсман соати”: мактабларда ҳуқуқ ва масъулият ҳақида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
29 Апр
Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги билим мактаб давриданоқ шаклланса, ёшларда нафақат ўз ҳуқуқини билиш, балки бошқалар ҳуқуқини ҳурмат қилиш маданияти ҳам мустаҳкамланади. Шу мақсадда республика бўйлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Омбудсман соати” дарслари ташкил этилмоқда.
“Омбудсман мактаби” платформаси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ўтказилмоқда
28 Апр
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси эндиликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ҳам ташкил этилмоқда.
Минтақавий вакиллар маҳаллий Кенгашларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан маъруза тақдим этди
27 Апр
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, Омбудсманнинг минтақавий вакили ҳудудда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисида Омбудсман билан келишилган ҳолда ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига маъруза тақдим этади.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
23 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Олтой ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Антон Васильев билан учрашди.
Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари Омбудсман офисига ташриф буюрди
22 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов Швеция Қироллиги Миграция агентлиги вакили Эмма Шимичич ҳамда Дания Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашди.
Депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Омбудсман фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қонунчилик таклифини кўриб чиқмоқда.
21 Апр
Ҳужжат 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун нормалари ижросини амалда самарали таъминлашга қаратилган. Мазкур қонунда Омбудсманга қўшимча ваколатлар ва таъсир чоралари берилган эди.
Омбудсман Осиё Омбудсманлар Ассоциациясининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади
16 Апр
2026 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан онлайн ташкил этилган тадбирда маъруза билан иштирок этди.
Омбудсман экологик ҳуқуқларга бағишланган минтақавий тадбирда иштирок этди
09 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2026 йилнинг 9 апрель куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан ташкил этилган “Барча инсон ҳуқуқлари, жумладан, ривожланиш ҳуқуқини амалга оширишда Шимол–Жануб, Жануб–Жануб ва уч томонлама ҳамкорликнинг ўрни” мавзусида ташкил этилган онлайн минтақавий тадбирда иштирок этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) сайланди
09 Апр
Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида Ф. Ф. Эшматовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Омбудсманнинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси муҳокама қилинди
08 Апр
Сенатнинг 14 ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси (ҳисоботи) кўриб чиқилди.
Омбудсман мактаби: ҳудудларда фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилди
06 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.