Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Навоийда маҳкумлар учун маданий тадбир ўтказилди ва мониторинг ташрифи амалга оширилди
09 Сен
2025 йилнинг 6 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан 4 ва 11-сон жазони ижро этиш колонияларида маданий тадбирлар ўтказилди.
Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
08 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жумладан, Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонаси, Наманган вилояти ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ), Поп туманида жойлашган 6-сон жазони ижро этиш колонияси ҳамда ИИБ маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус қабулхонасидаги шароитлар ўрганилди.
Навоий вилоятида мустақиллик байрами арафасида маҳкумлар учун маънавий тадбир ва мониторинг ташрифлари ўтказилди
30 Авг
Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида республикамиз бўйлаб ўтказилаётган «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида “Умуммиллий бирдамлик фестивали” доирасида Навоий вилоятидаги 4- ва 5- жазони ижро этиш колонияларида маданий тадбир ташкил этилди. Республикадан вилоятга ташриф буюрган таниқли олимлар, санъат ва маданият ходимларидан иборат маданият ва маърифат карвони иштирокчилари колонияларда хизмат қилаётган ходимлар ва уларда сақланаётган шахслар билан ижодий учрашувлар ва юзма-юз мулоқотлар ўтказишди. Сиёсатшунос, оилашунос, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермухаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Рўзметов, театр ва кино актёри Бахром Усмонов, Ўзбекистон давлат филормония хонандаси Фахриддин Холназаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлим раҳбари Рустам Ҳайитов ва бошқалар инсон қадри, оилавий ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат қадриятларини тарғиб қилдилар. Самимий мулоқотлардан сўнг концерт дастурлари намойиш этилди.
Омбудсман Андижон вилоятидаги ёпиқ муассасалардаги шароитларни ўрганди
28 Авг
2025 йил 26–27 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигида ва унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Андижон вилоятида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди
27 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2025 йилнинг июнь ойида Қуйичирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасида Ички ишлар вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган эди.
Навбатдаги тиббий кўрик Самарқанд вилоятидаги 37-сон манзил колониясида ўтказилди
15 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятнинг Пастдарғом туманида жойлашган 37-сон манзил-колониясида мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
12 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонаси, Вилоят ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхона, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти филиали, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Хоразм вилояти филиали ва унинг таркибидаги тиббий хушёрхонадаги шароитлар ўрганилди.
Жиззах вилоятида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган 10 та ёпиқ муассасада мониторинг ташрифлари амалга оширилди
08 Авг
2025 йилнинг 7–8 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Девон ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Жиззах вилоятидаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
07 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда мониторинг ташрифи амалга оширилди. Жумладан, 20, 17- ва 1-сон Жазони ижро этиш колониялари, 4-сон Тергов ҳибсхонаси, Когон шаҳрида жойлашган маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхона ҳамда Бухоро шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар уйидаги шароитлар ўрганилди. Ўрганишлар давомида муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”лари ҳам текширилиб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари қабул қилинди.
Омбудсман мониторингидан сўнг Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг 6 нафар ходимига нисбатан интизомий чоралар кўрилди
06 Авг
2025 йилнинг март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган эди. Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг  Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси учун 1,67 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
04 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан 2024 йилда Олмазор туманида жойлашган Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига ўтказилган мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган эди. Вазирлик Омбудсман тақдимномасига жавобан Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасининг назорат режаси ишлаб чиқилиб, камчиликлар белгиланган муддатларда бартараф этилишини маълум қилан эди.
Наманган вилоятида қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
01 Авг
2025 йилнинг 31 июль ва 1 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Девони ходимлари томонидан Наманган вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифи амалга оширилди.