Навбатдаги учрашувлар Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани, Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани, Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани ва Ширин шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани, Фарғона вилоятининг Фурқат ва Бешариқ туманлари ҳамда Хоразм вилоятининг Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида ташкил этилди.
Тадбирларга Мўйноқ туманидаги “Арол”, “Жайҳун” ва “Дўстлик”, Пахтаобод туманидаги “Қашқар”, “Машъал”, “Санграобод”, “Наврўз” ва “Қорашоҳ”, Олот туманидаги “Соинқоровул”, “Халфа”, “Бунёдкор”, “Буржоқ” ва “Асажам”, Янгиқўрғон туманидаги “Обод”, “Бешбулоқ”, “Қўриқ”, “Қорасув” ва “Юксалиш”, Сирдарё туманидаги “Бешбулоқ” ва “Истиқлол”, Ширин шаҳридаги “Дўстлик” ва “Фарҳод”, Шеробод туманидаги “Чўйинчи”, “Чуқур”, “Қишлоқ бозор”, “Дўстлик” ва “Ғамбур”, Фурқат туманидаги “Янги”, “Томоша”, “Ғаллакор” ва “Эски”, Бешариқ туманидаги “Қум”, “Қияли”, “Узун” ва “Бешсари”, Янгибозор туманидаги “Олтинкўл”, “Паҳлавон Маҳмуд”, “Манғитлар”, “Бўстон”, “Ширинлар”, “Гулистон”, “Наврўз”, “Ҳамид Олимжон”, “Шоирлар”, “Халқобод”, Хозарасп туманидаги “Қовунчи”, “Бўстон”, “Ишчилар”, “Минг отлиқлар”, “Наврўз”, “Янги ҳаёт”, “Пичоқчи” номли маҳалла фуқаролари йиғинлари аҳолиси жалб этилди.
Ушбу тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинларининг 800 нафардан ортиқ фуқаролари қамраб олинди.
Очиқ мулоқотлар давомида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш, мажбурий меҳнатдан жабрланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тиббий суғурта ва пенсия таъминоти, иш билан таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Мулоқотлар давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли ташкилотлар вакилларидан тўлақонли жавоб ва ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.
Очиқ мулоқотлар аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имконини берди.
“Омбудсман мактаби” платформаси аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга манзилли ёндашишга хизмат қилмоқда.






