Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Варшавада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
         2026 йилнинг 1 июнь куни Варшавада хизмат сафарида бўлиб турган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф. Эшматова бошчилигидаги делегация аъзолари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Мария Телалиан билан учрашишди.

Ўзаро мулоқот чоғида Омбудсман институтининг фаолияти, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ижобий натижалар ҳақида фикр алмашилди.

Учрашувда Омбудсман институти фаолиятида фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг аҳамияти, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларнинг долзарблиги таъкидланди.

ЕХҲТ ДИИҲБ директори Мария Телалиан Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида эришилаётган натижаларни эътироф этди. У Омбудсман фаолиятига ҳам тўхталар экан, институт фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи қонунчилик асосларининг мустаҳкамлангани ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қийноқларнинг олдини олиш ва жамоатчилик билан очиқ мулоқотни таъминлаш борасидаги устувор йўналишлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати