Тадбирда Арманистон, Беларусь, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари инсоннинг малакали тиббий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқи, халқаро инсон ҳуқуқлари стандартлари контекстида эрта турмуш қуриш оқибатлари, маҳкумларнинг ҳуқуқларини ҳимоясига бағишларган ҳамда МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг процедуравий масалаларига оид, жами 13 та масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон вакили ўз нутқида мамлакатимизда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш йўналишида жадал ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини, жумладан, фуқароларимиз тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги конституциявий даражада мустаҳкамланиши, бемор ҳуқуқларининг батафсил тартибга солиниши, соғлиқни сақлаш соҳасида стратегик йўналишларнинг мавжудлиги, айрим касалликлар ва аҳоли гуруҳлари бўйича мақсадли дастурларнинг қабул қилинганлиги, репродуктив саломатлик, трансплантация ва донорлик каби соҳаларда махсус ҳуқуқий механизмларнинг ривожланганлиги ҳамда мазкур йўналишдаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг, инсон ҳуқуқлари миллий институтларнинг роли муҳимлигини маълум қилди.
Шунингдек, йиғилишда кўтарилган масалалр бўйича Арманистон, Беларусь, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон вакиллари иштирокида инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид илғор тажрибалар бўйича фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






