Қабул жараёнида фуқаролар томонидан меҳнат муносабатлари, пенсия таъминоти, ижро ҳужжатларининг бажарилиши, алимент, инсон шаъни ва дахлсизлиги, турар жой ҳамда мулк ҳуқуқи, шунингдек терговга оид масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди. Бундан ташқари, қамоқда сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига таянган ҳолда ҳуқуқий изоҳ ва тушунтиришлар берилди. Айрим масалалар қўшимча ўрганиш талаб этгани боис Омбудсман назоратига олиниб, жойига чиққан ҳолда ўрганиш учун тегишли минтақавий вакилларга юборилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






