Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман тақдимномасига кўра, Қорақалпоғистондаги таъмирталаб хушёрхоналарни кўчириш чоралари кўрилмоқда
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Нукус шаҳар ва Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (хушёрхона), Амударё тумани ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали, шунингдек, Чимбой туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар эркаклар интернат  уйида яшовчиларга яратилган шароитларни ўрганиш юзасидан мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Мониторинг ташрифлари давомида қуйидаги камчиликлар маълум бўлди.
Жумладан, Нукус шаҳар ва Қонликўл туманидаги хушёрхоналари хоналари таъмирталаб ҳолда бўлиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Шунингдек, Қонликўл туманидаги  хушёрхона пунктида ювиниш хоналарининг йўқлиги, тиббиёт буюмлари ва дори воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланди. Маиший буюмлар билан таъминлаш ва қўриқлаш билан боғлиқ камчиликлар мониторинг кунида бартараф этилди. 

Нукус шаҳар ва Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган хушёрхоналар учун ажратилган биноларнинг авария ҳолатида эканлиги сабабли уларни бошқа жойга бўйича Омбудсман тақдимномаси киритилди. Ҳозирда ушбу хушёрхоналарни кўчириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Амударё тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказилган мониторинг ташрифи жараёнида камералардаги таббий ёруғлик ва баъзи зарур жихозларнинг етишмаслиги бўйича камчиликлар жойида бартараф этилди. Шунингдек, камераларга ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалида ўтказилган мониторинг ташрифида давомида беморларни тоза маиший буюмлар билан таъминлаш ва овқатланишига оид камчиликлар бартараф этилди.

Шу билан бирга беморларнинг очиқ ҳавода сайр қилиш майдонини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.