Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга йўлланган мурожаатдан сўнг ИИБ ходимларига интизомий чора кўрилди
Омбудсманга Сирдарё вилоятидан фуқаро Д.А. мурожаат қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирди.

Мурожаатда қайд этилишича, Ховос туманидаги хонадонлардан бирига профилактика инспектори бошчилигида ички ишлар органларининг ходимлари кириб келган ва мурожаатчининг турмуш ўртоғини олиб кетишга уринган. Мурожаатчи ходимлар мазкур ҳаракатлар сабабини тушунтирмагани ҳамда тегишли ҳужжат кўрсатмаганини билдирган.

Мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, унда келтирилган важлар Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилиб, ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун назорат хати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига юборилди.

Олинган маълумотларга кўра, Ховос тумани ИИБнинг айрим ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, натижасига кўра, хизмат фаолиятида аниқланган камчиликлар юзасидан 4 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан” ва “танбеҳ” интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Шунингдек, бир нафар ходимнинг хатти-ҳаракатларига якуний баҳо бериш масаласи Интизомий кенгашга ҳавола этилган.


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати