Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман томонидан фуқаролар қабули ўтказилди
2026 йил 30 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул жараёнида 30 нафарга яқин фуқаролар мурожаатларини қолдиришди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан меҳнат, пенсия олиш ҳуқуқи, ижро ҳужжатларининг бажарилиши, инсон шаъни ва дахлсизлиги, турар жойга бўлган ҳуқуқ, мулк дахлсизлиги, тергов ҳаракатларини олиб бориш билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Шу билан бирга, маҳкум ва маҳбусларнинг яқин қариндошлари мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан фуқароларга амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим масалалар Омбудсман назоратига олиниб, жойига чиқиб ўрганиш мақсадида минтақавий вакилларга йўналтирилди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар ўз мурожаатларини ombudsman.uz расмий веб-сайти, мобил илова орқали электрон шаклда, шунингдек, Омбудсман девони ва ҳудудий минтақавий вакиллар орқали бевосита тақдим этишлари мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати