Суҳбат давомида мамлакатимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, жабрланганларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда қисқа давр мобайнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусан, аёлларни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳамда давлат томонидан кўрилаётган чоралар эътироф этилди.
Учрашувда жамғарманинг минтақавий йўналишларда амалга ошираётган ишлари, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари ҳамда конституциявий ислоҳотлар соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






