Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман кўмагида меҳнат ҳуқуқлари тикланди
Омбудсманга фуқаро Н.Н. мурожаат қилиб, Олмазор туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида фаррош бўлиб ишлаб келганлиги ва меҳнат вазифасини бажариш чоғида соғлиғига зарар етганлиги, бироқ етказилган зарар ва даволаниш ҳаражатлари унга қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация қилиб берилмаганлигидан норозилик билдирган.

Мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилиб, фуқаро Н.Н. манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига Омбудсманнинг даъво аризаси киритилди.

Натижада суд қарори билан фуқаро Н.Н. фойдасига меҳнат вазифасини бажариш пайтида соғлиғига етказилган зарар учун бир йўла тўланадиган нафақа ва маънавий зарар сифатида 22 миллион сўмдан ортиқ компенсация ундирилиши белгиланди.

Маълумот учун, Омбудсман кўмагида 2025 йил якунларига кўра, фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид 2 млрд 306 млн сўмдан ортиқ тўловлари ундирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати