Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман соати” доирасида Навоийда ўқувчиларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ғозғон шаҳридаги 1, 2, 3 ва 4-сонли, шунингдек Нурота туманидаги 2, 6, 27 ва 34-сонли умумий ўрта таълим мактабларида интерактив машғулотлар ташкил этилди. Уларда жами 280 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Машғулотлар давомида ўқувчиларга мамлакатимизда фаолият юритувчи инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, жумладан Омбудсман, Болалар омбудсмани, Бизнес-омбудсман ташкилотларининг вазифа ва ваколатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ҳуқуқ ва бурч тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги, таълим жараёнида интизом ва ички қоидаларга риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Қолаверса, Омбудсман томонидан тайёрланган “Киберхавфсизлик” ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган видеодарслар, рақамли зўравонликнинг турлари, унинг салбий оқибатлари, интернетда хавфсизлик қоидалари ва кибертаҳдидларга қарши чоралар ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбирлар ўқувчиларнинг фаол иштироки, фикр-мулоҳазалари ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.