Дарслар Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 1-,26- ва 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 53-сонли мактаб ва Кўкдала туманидаги 57-, 58-, 59-сонли умумтаълим мактаби, Қарши шаҳри ихтисослаштирилган Маданият мактаби, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 12-, 13-сон мактаблари, Бухоро шаҳридаги 20-, 35-сонли мактаб, 17-, 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Когон шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманидаги 44-, 45-, 46-, 37-сонли мактаб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги 1- ва 21-сонли умумтаълим мактаби, Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 328-мактаб, Яккасарой туманидаги 135-мактаб, Наманган вилояти Наманган туманидаги 3-, 30-, 13- ва 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 66-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 10- ва 11-сон умумий ўрта таълим мактаблари, Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 5-, 9-, 10- ва 18-сонли мактаблар ҳамда Хатирчи туманидаги 10-, 20-, 24- ва 33-сонли мактабларда ташкил этилди.
“Омбудсман соати” дарсларида “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?”, “интернетда хавфсизмисан?” мавзуларидаги видеоқўлланмалар намойиш этилди. Шунингдек, ўқувчилар атроф-муҳитни асраш ҳақидаги видеоматериалларни кўриб, Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари билан биргаликда фикр алмашдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






