Парламент аъзолари, Омбудсман, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, хорижий экспертлар иштирок этаётган Ҳафталик дастлаб, фуқаролик жамиятининг 1500 нафардан ортиқ вакилларини жалб этган ҳолда республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, сараланган таклиф ва ташаббуслар асосида бугун пойтахтда старт олди.
Ҳафталик доирасида ННТ миллий форуми, очиқ мулоқотлар, халқаро конференциялар, акциялар ва ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, соҳа фаолларини рағбатлантириш мақсадида “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти ва бир қатор кўкрак нишонлари топширилиши белгиланган.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг муҳим ташаббусларини молиялаштириш мақсадида “Мақсадли лойиҳалар” акцияси ҳам уюштирилади. Бу механизм орқали ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларнинг қамровини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






