Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман кўмагида фуқаронинг пенсия ҳуқуқи тикланди
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Й.А. имтиёзли пенсия тайинланмагани учун Омбудсманга мурожаат қилди. У 1998–2021 йилларда патолого-анатомия бюросида зарарли меҳнат шароитида ишлаган бўлса-да, иш жойи аттестациядан ўтмагани учун пенсия рад этилган эди.

Ишга оид ҳужжатлар ўрганилиб фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди. Суд фуқаронинг зарарли меҳнат шароитида ишлаганлик фактини тасдиқлади. Бироқ пенсия тайинлаш масаласида масъул ходим иш берувчи томонидан суғурта бадаллари тўланмаганини баҳона қилиб аризани яна рад этди.

Иш берувчининг молиявий ҳисоб-китобни юритишдаги камчиликлари ходимнинг пенсия ҳуқуқини чеклаши мумкин эмас. Шу сабабли ташкилотнинг тегишли қарорини қонунга хилоф деб топиш бўйича иккинчи марта судга даъво аризаси киритилди.

Суд Пенсия жамғармаси қарорини қонунга хилоф деб топиб, фуқарога пенсия тайинлаш мажбуриятини жамғарма зиммасига юклади.

Шу тариқа фуқаро Й.А.нинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти учун имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи тикланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати