Қабул давомида фуқаролар томонидан меҳнат ва ижтимоий таъминот, суд ва тергов жараёнлари, маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш, пенсия масалаларига оид ҳамда бошқа мурожаатлар тингланди.
Мурожаатларнинг айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга оид масалалар назоратга олиниб, тегишли давлат органларига юборилди. Омбудсман қабул давомида ҳар бир мурожаат тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича чоралар белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти, мобил илова орқали электрон шаклда, шунингдек, ҳудудларда фаолият юритаётган минтақавий вакиллар орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






 
                             
                             
                            
 
                             
                     
                                             
                                             
                                             
                                             
                                             
                                             
                                             
                                             
                                             
                             
                             
                             
                             
                         
                         
                         
                         
                                         
                                        