Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўта хавфли рецидивистни тергов ҳибсхонасига тез-тез чақирилаётгани ҳақидаги хабар бўйича Омбудсманнинг қўшимча расмий муносабати
2024 йилнинг 30 июль куни ўта хавфли рецидивистни тергов ҳибсхонасига тез-тез чақирилаётгани ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилаётгани бўйича Омбудсман расмий муносабати эълон қилинган эди.

Унда 2010 йилда озодликдан маҳрум қилинган ўта хавфли рецидивистни 2023-2024 йилларда ҳар ой тергов ҳибсхонасига чақиртирилгани ҳолати бўйича “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунга кўра Бош прокуратурага назорат хати юборилгани маълум қилинган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Омбудсман назорати: Натижаси нима бўлди?” номли хабарда юқоридаги ҳолат бўйича Омбудсман томонидан қўшимча маълумот берилмагани қайд этилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур ҳолат Омбудсман назоратида эканлиги, жараён ҳали тугалланмагани сабабли жамоатчиликка қўшимча расмий муносабат берилмагани маълум қилинади.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг шу йилнинг 29 августда берган маълумотига кўра, юқоридаги хабарларда келтирилган ўта хавфли рецидивист маҳкумнинг ИИВ Марказий вақтинча сақлаш ҳибсхонасида бошқа шахслар билан сақланишининг қонунийлигини ўрганиш юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Ўтказилган хизмат текширувида аниқланган ҳолатлар ва тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокуратурасига юборилган.

Терговга қадар текширув жараёнида ўта хавфли рецидивист А.Ҳ ва у билан бир камерада сақланган фуқаро Ҳ.Р. ҳамда қайд этилган ҳолатга алоқадор бўлган ички ишлар органлари ходимлардан тушунтириш хатлари олинган.

Ҳозирда мазкур терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланмаган ва текширувнинг бориши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати