Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Ижрочи директори ўринбосари билан учрашди
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳизмат сафари доирасида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида уюштирилган қатор тадбир ва муҳим учрашувларда иштирок этмоқда.

2024 йилнинг 3 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Омбудсман Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Ижрочи директори ўринбосари Дейн Кейта билан учрашди.

Суҳбат аввалида UNFPA Ижрочи директори ўринбосари Дейн Кейта меҳмонни  Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги билан табриклар экан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда  амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чуқурлиги ва кўламини эьтироф этиб, инсон ҳуқуқларини, жумладан, гендер тенгликни таъминлаш, аҳолини, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижаларини ижобий баҳолаб, кузатиб бораётганлигини айтди.

Жорий йилнинг 14 февраль куни Омбудсман БМТ аҳолишунослик жамғармаси ваколатхонасининг янги тайинланган раҳабари Нигина Абасзаде билан учрашиб, ҳамкорлик режалари белгилаб олинган эди.  UNFPA Ижрочи директори ўринбосари Дейн Кейта билан мулоқотда у ушбу режаларни амалга ошириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувларда истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Шунингдек, Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами куни Нью-Йоркнинг тарихий, маданий ва молиявий маркази Уолл-Стритда  Ўзбекистон давлат байроғини тантанали равишда кўтариш маросимида иштирок этди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати