Мазкур мурожаатлар Омбудсман назоратига олиниб, ижрога қаратилди. Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда мурожаатчилар 25-26 июль кунлари Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган Онкология ва Офтальмология тиббий муассасаларига ўрнатилган тартибда олиб чиқилиб, малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Натижада маҳкумларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида лаборатор таҳлил усулларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда аниқ ташхис қўйилиб, кейинги даво-муолажаларини колониядаги даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимларида стационар тартибда амалга оширилиши белгиланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






 
                             
                             
                            
 
                             
                     
                                             
                                             
                                             
                             
                             
                             
                             
                                         
                                        