Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Бухорода Осиё хотин-қизларининг иккинчи форуми бўлиб ўтмоқда
14 Май
2026 йил 14–15 май кунлари Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизларининг иккинчи форуми бўлиб ўтмоқда.
Омбудсман фаолиятининг таъсирчанлиги оширилмоқда
14 Май
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Ҳудудларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳолати маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилинди
12 Май
Халқ депутатлари Хоразм, Наманган, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари Кенгашлари сессияларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг тегишли минтақавий вакиллари томонидан ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан маърузалар тақдим этилди.
Хоразмда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
08 Май
2026 йил 8 май куни Урганч шаҳрида “Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Омбудсман мактаби” платформаси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда давом этмоқда
06 Май
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ўтказилиши давом этмоқда.
“Омбудсман соати” Бухорода: Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари мустаҳкамланмоқда
05 Май
Инсон ҳуқуқларига оид тушунчаларни шакллантириш ёш авлодда нафақат ўз ҳуқуқларини англаш, балки атрофдагиларнинг ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш кўникмасини ҳам ривожлантиради. Шу мақсадда мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар учун “Омбудсман соати” машғулотлари тизимли равишда йўлга қўйилмоқда.
Навоийда одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари муҳокама қилинди
04 Май
2026 йил 4 май куни Навоий вилоятида Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Миллий комиссия аъзоси — Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова, ҳудудий комиссия аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
ИИВ Академиясида “Омбудсман мактаби” доирасида очиқ мулоқот ўтказилди
30 Апр
2026 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Омбудсман мактаби” ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти вакиллари, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, тингловчи ва курсантлари иштирок этди. Унда 90 нафарга яқин иштирокчи қамраб олинди.
“Омбудсман соати”: мактабларда ҳуқуқ ва масъулият ҳақида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
29 Апр
Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги билим мактаб давриданоқ шаклланса, ёшларда нафақат ўз ҳуқуқини билиш, балки бошқалар ҳуқуқини ҳурмат қилиш маданияти ҳам мустаҳкамланади. Шу мақсадда республика бўйлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Омбудсман соати” дарслари ташкил этилмоқда.
“Омбудсман мактаби” платформаси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ўтказилмоқда
28 Апр
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси эндиликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ҳам ташкил этилмоқда.
Минтақавий вакиллар маҳаллий Кенгашларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан маъруза тақдим этди
27 Апр
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, Омбудсманнинг минтақавий вакили ҳудудда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисида Омбудсман билан келишилган ҳолда ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига маъруза тақдим этади.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
23 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Олтой ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Антон Васильев билан учрашди.