2026 йилнинг 21 январ куни Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Осиё-Тинч океани форуми ҳамда Малайзия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар гендер стратегияси” мавзусида халқаро тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) иштирок этди.