Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Омбудсман минтақавий вакили ташаббуси билан ногиронлиги бўлган маҳкумларга реабилитация воситалари етказиб берилди
15 Сен
Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 4, 5 ва 11-сон жазони ижро этиш колонияларида ўтказилган “Омбудсман мактаби” тадбирлари ҳамда мониторинг ташрифлари давомида маҳкумларнинг ижтимоий ҳимояга оид эҳтиёжлари ўрганилди.
Аёллар колониясида маҳкумалар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул  ўтказилди
14 Сен
2026 йилнинг 14 сентябрь куни “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида 21-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумалар учун тадбир ташкил этилди. Унда 180 нафар маҳкума иштирок этди.
Омбудсман бошчилигида Ангрен шаҳридаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
11 Сен
2026 йилнинг 10 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигида Ангрен шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ), Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоят филиали ва мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Ангрен шаҳридаги шаҳарларо пунктига (хушёрхона) мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман талабномасидан сўнг, фуқароларни ноқонуний ушлаб турган инспекторларга чора кўрилди
08 Сен
Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда Омбудсман бошчилигида Жамоатчилик гуруҳлари билан ўтказилган мониторингда Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктида қонунбузилиш ҳолати аниқланган эди.
Омбудсман бошчилигида Жиззах вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
13 Авг
2026 йилнинг 13 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Омбудсман ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Жиззах вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Намангандаги ёпиқ муассасаларга мониторинг: шароитлар, мурожаатлар ва амалий натижалар
12 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ва жамоатчилик гуруҳлари томонидан Наманган вилоятидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ва 6-сон Жазони ижро этиш колонияси (ЖИЭК), вилоят ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ) ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона (Махсус қабулхона), шунингдек Норин туманидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пункти (Ҳушёрхона)га мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг, 260 млн сўм ажратилиши белгиланди
11 Авг
Омбудсман Девони ходимлари ҳамда Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 13-сон жазони ижро этиш колониясида ўтказилган мониторингда бир қатор камчиликлар аниқланган эди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг маҳкумлар меҳнат қилаётган объектлардаги шароитлар яхшиланди
03 Авг
Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили пойтахтда жойлашган 51-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг иш билан таъминланганлиги ҳамда улар меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш объектларидаги шароитларни  ўрганган эди.
Омбудсман бошчилигида Тошкент вилоятидаги 7-сонли жазони ижро этиш колониясида мониторинг ўтказилди
24 Июл
2026 йилнинг 24 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятидаги 7-сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман ва Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкентдаги қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказди
16 Июл
2026 йилнинг 16 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси депутатлари томонидан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона ҳамда Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги мониторинглари: аввалги тавсиялар ижроси ўрганилди
08 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар ва Жарқўрғон тумани ИИБлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВСҲ), Сурхондарё вилоят ИИБнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси (Махсус қабулхона) ва Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази (РЭМ), Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё филиали ҳамда Термиз шаҳри ва Жарқўрғон туманидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига (ҳушёрхона) мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Қашқадарёдаги ёпиқ муассасаларда қандай камчиликлар аниқланди?
19 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда сенаторлар билан ҳамкорликда 5-сон Тергов ҳибсхонаси, 2 ва 10-сон Жазони ижро этиш колониялари, 33-сон Манзил-колония, Қамаши ва Косон туманлари ҳамда Қарши шаҳар ИИБлари Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВСҲ), Косон ва Муборак туманларидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (Ҳушёрхона) ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.