Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Р.Коменда билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 18 февраль куни Европа болалар омбудсманлари тармоғи (ENOC) ҳамда ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Пандемияга қарши курашишда давлатларнинг болаларни ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини баҳолашни қўллаб-қувватлаш” мавзусида онлайн халқаро учрашув ўтказилди.
2021 йил 15 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар.