Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Аҳамиятли томони, лойиҳа доирасида сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатларини тегишли идоралар иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.