Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Фарғонада “Аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази” фаолияти йўлга қўйилди
31 Окт
2025 йил 31 октябрь куни “Меҳржон” нодавлат нотижорат ташкилоти қошида “Аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази” (shelter)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Адлия вазирлиги ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида қуриб битказилди.
Навоий вилоятида одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
28 Окт
2025 йил 28 октябрь куни Навоий вилоятининг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда миллий комиссия аъзоси — Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Москвадаги “Алтуфьево” марказидаги ўзбекистонлик болаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди
24 Окт
Россия Федерациясига ташриф доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқларибўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Москва шаҳридаги “Алтуфьево” вояга етмаганлар учун ижтимоий-реабилитация марказига ташриф буюрди.
Омбудсманлар рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашишди
23 Окт
2025 йил 23 октябрь куни Москвада “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари: омбудсманларнинг энг яхши тажрибалари алмашинуви” мавзусидаги IX халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Омбудсман Евроосиё омбудсманлар алиянсининг X юбилей йиғилишида иштирок этди
22 Окт
2025 йил 22 октябрь куни Москва шаҳрида чекка ва олис ҳудудлар ҳамда қишлоқларда яшовчи аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланган Евроосиё омбудсманлар алиянсининг X юбилей йиғилиши бўлиб ўтди.
Омбудсман Варшавага ташрифи доирасида қатор учрашувлар ўтказди
16 Окт
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Варшавага хизмат ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Мактабларда “Омбудсман соати” дарслари янги ўқув йилида давом этмоқда
16 Окт
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасидаги дарслар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Лойиҳа ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги билимлар билан таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Варшавада “Гендер тенглигининг келажаги: аёллар ҳуқуқлари бўйича глобал кун тартибига Ўзбекистоннинг ҳиссаси” мавзусида сайд-ивент ўтказилди
14 Окт
Польша Республикасининг Варшава шаҳрида ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган “Human Dimension Conference 2025” халқаро конференцияси доирасида “Гендер тенглигининг келажаги: аёллар ҳуқуқлари бўйича глобал кун тартибига Ўзбекистоннинг ҳиссаси” (“The Future of Gender Equality: Uzbekistan’s Contribution to the Global Women’s Rights Agenda”) мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.
Тошкент давлат юридик университетининг Юридик клиникаси волонтёр талабалари Омбудсман фаолияти билан танишишди.
14 Окт
2025 йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девони биносига Тошкент давлат юридик университетининг “Юридик клиника” лойиҳасига аъзо 1–4 курс талабалари ташриф буюришди.
Омбудсман Human Rights Watch вакили билан учрашди
14 Окт
2025 йилнинг 13 октябрь куни Варшава шаҳрида ўтаётган “Warsaw Human Dimension Conference 2025” халқаро анжумани доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича катта тадқиқотчиси Мира Ритман билан учрашди.
Омбудсман Варшавадаги халқаро инсон ҳуқуқлари конференциясида иштирок этмоқда
09 Окт
Хабарингиз бор, 2025 йил 6 октябрь куни Польша Республикасининг Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан инсонийлик мезонларига бағишланган анъанавий “WarsawHuman Dimension Conference 2025”  халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.
02 Окт
2025 йил 2 октябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент давлат аграр университети биносида ўтказилди. Талаба ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов, сенатор С.Абдикаримова ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати вакиллари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.