Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилига меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ икки мурожаат келиб тушди. Кўрилган чоралар натижасида ҳар икки ҳолатда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.